26.05.2025 08:18
132
Техас штатида мусулмонларга тегишли масжид ва марказларга ҳужум уюштирилди
АҚШнинг Техас штати Остин шаҳридаги Нуэсес масжиди, Исломий Аҳли Байт уюшмаси (IABA) ва Остин Дин ишлари марказига тегишли баннерлар ва кириш эшиклари атрофига Довуд юлдузи каби рамзлар чизиб кетилди.
Остиндаги Америка-Ислом алоқалари кенгаши (CAIR) бўлими масжид ва диний марказларга ҳужум уюштирилганини маълум қилди.
CAIR баёнотида, бу учта диний марказга "нафрат асосидаги ҳужум" бўлгани таъкидланиб, маҳаллий ҳокимиятларга чора кўриш талаби билдирилди. Ташкилот ҳужум содир этилган уч нуқтада хавфсизлик чораларини кучайтиришни сўради.
Баёнотга кўра, юзини беркитган шахс Нуэсес масжидининг асосий кириш қисми ва унинг деворларига Довуд юлдузи рамзини чизган. Худди шундай ҳаракатлар айни пайтда IABA ва Остин Дин ишлари марказига тегишли реклама баннерлари ва эшикларига ҳам амалга оширилган.
Баёнотда, шунингдек, ўтган ойда CAIR’нинг Аризона бўлими Авондейл шаҳридаги масжидга ўлим билан таҳдид қилган гумонланувчининг қўлга олинишини мамнуният билан қарши олгани эслатилди. Остиндаги ҳозирги ҳужумлар эса мамлакатда сўнгги пайтларда кучайган исломга қарши ҳаракатларнинг давоми сифатида баҳоланди.
CAIR Остин бўлими вакили Шаймаа Заян ушбу уч марказга бир кечада ҳужум қилингани ҳодисанинг олдиндан режалаштирилган ва мақсадли амалга оширилганини кўрсатишини айтди. У: «Айниқса Нуэсес масжиди Техас университети Остин кампуси талабалари учун маънавий ва маданий марказ ҳисобланади», деди.
Заян Остин полиция бошқармасидан барча исломий марказлар атрофида хавфсизлик чораларини кучайтиришни сўрашганини билдирди. Шунингдек, ҳужумни амалга оширган шахс ёки шахсларни танувчи ёки ҳодиса ҳақида маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан ҳукумат органлари билан боғланиш сўралди.
Нуэсес масжиди масъули Реванд Абдулғаний эса: «Сўнгги пайтда кучайган исломофобия, муҳожирларга қарши кайфият ва талабаларнинг фикр эркинлигига бўлган босимлар бизни жуда ташвишга солмоқда», деди.