03.02.2025 09:32
309
Суриянинг ўтиш даври президенти илк хорижий сафарида Саудия Арабистонига ташриф буюрди
Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шаръа 2 февраль куни ўзининг илк хорижий ташрифини амалга ошириб, Ар-Риёд шаҳрига борди. Ташриф давомида у Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол-Сауд билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар – Сурия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш; минтақавий барқарорлик – тинчлик ва ривожланиш йўлидаги ташаббуслар; гуманитар ва иқтисодий ҳамкорлик – энергия, технология, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида шерикликни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ташрифда Сурия ташқи ишлар вазири Асаад аш-Шибаний ҳам иштирок этди.
Бу ташриф Сурия янги раҳбариятининг халқаро майдондаги илк қадамларидан бири сифатида баҳоланмоқда.Маълумот учун, 29 январ куни Сурия раҳбари Аҳмад аш-Шаръа мамлакатнинг ўтиш даври президенти сифатида эълон қилинган эди. Янги ҳукумат Конституцияни бекор қилиш, Парламентни тарқатиш, барча хавфсизлик ва қуролли тузилмаларни тугатиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган янги тузилма яратиш ташаббусларини эълон қилганди.