22.01.2024 10:16
Тоифда чўлланишга қарши курашиш учун 150 минг дарахт экилди
Саудия Арабистонининг Чўлланишга қарши кураш миллий маркази “Саисад Таиф” миллий боғида 150 минг туп дарахт экиш ишларини якунлади, дея хабар бермоқда Arabnews нашри. Кўкаламзорлаштириш тадбирлари Саудия Яшил ташаббуси мақсадларидан бири бўлган 10 млрд дарахт экиш миллий дастурининг бир қисмидир.
Лойиҳа Макка минтақасидаги энг катта ер усти боғларидан бири
ва Қиролликдаги энг қадимги боғлардан бири бўлган 28 млн квадрат метрлик боғнинг саккиз хил
жойини қамраб олди.
Зич дарахтлар ва кенг яшил ҳудудларга эга тоғлар билан
ўралган қўриқхона Тоиф
марказидан тахминан 15 километр шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, сайёҳлар учун очиқ ҳисобланади.