25.01.2024 08:30
Саудия Арабистонида биринчи спиртли ичимликлар дўкони очилади
Саудия Арабистони мусулмон бўлмаган дипломатлар учун мўлжалланган биринчи алкоголь дўконини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.
Дўкон пойтахт
Ар-Риёд шаҳрининг дипломатик кварталида жойлашади. Фақат дипломатик
хизматдаги чет эл фуқаролари спиртли ичимликлар дўконидан харид қилишлари
мумкин бўлади.
Спиртли
ичимликлар харид қилиш учун улар мобил иловада рўйхатдан ўтишлари ва Ташқи
ишлар вазирлигидан рухсатнома олишлари керак бўлади.
Чет элликларга ҳар ойда белгиланган квота доирасида спиртли
ичимликлар сотилади.