17.02.2025 18:58
Суриянинг ағдарилган диктатори Башар Асад Москвада қандай яшамоқда?
Суриянинг собиқ диктатори Башар Асад эҳтимол рафиқаси Асманинг касаллиги туфайли ёки хавфсизлик нуқтаи назаридан омма олдида чиқишлардан қочмоқда. Бу ҳақда Altruist хабар берди.
Қайд этилишича, Асад оиласи Россия пойтахтида камида 19 та квартира сотиб олган. Россия махсус хизматлари Асад ва унинг оиласини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Тахминларга кўра, хавф Марказий Осиё давлатларидан ўлган ватандошлари учун қасос олмоқчи бўлган одамлардан келиб чиқиши мумкин.
Россия матбуоти Асад оиласининг Москвадаги ҳаётини “тақиқланган мавзу” деб ҳисоблаб, ёритмаяпти.
Маълумотларгат кўра, Асад Москвага келганидан бери президент Путин билан учрашмаган ва бундай учрашув бўлиши даргумон. Асад Сурия халқининг ўғирланган пулларидан фойдаланган ҳолда бизнесга эътибор қаратиши кутилмоқда.