02.12.2024 19:30
1386
Сурияда нималар бўляпти?
Сурияда мухолифатдаги "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи ҳамда Озод Сурия армияси жангарилари томонидан бир вақтнинг ўзида иккита: “Озодлик шафақи” ва “Тажовузни тўхтатиш” амалиётлари ўтказилмоқда.
27 июнь куни бошланган операциялар давомида 7920 км² майдон, жумладан, Ҳалаб, Идлиб, Хан-Шайхун шаҳарлари, Тал-Рифат ҳудудини Асад режими ва Курдистон ишчи партиясидан (ПКК/ЙПГ) озод қилди.
Ҳужумлар давомида мухолифат кучлари Таль Хасель ҳаво ҳужумидан мудофаа базасида Сурия армиясига тегишли S-125 ҲҲМ тизими ҳамда SNR-125 радарини соз ҳолатда қўлга киритди. Ҳалабни озод қилиш давомида эса энг камида 11 дона L-39 Albatros чехословакия жанговар самолёти ўлжа олинди. Шунингдек, Ҳалаб яқинидаги Ал-Сафира ҳудудида Ассад кучларининг бригада генерали, 33 нафар суриялик ҳарбий асирга тушган.
27 ноябрдан кейин мухолифат томонидан қўлга киритилган ҳудудлар
Эрон омили
Суриядаги вазиятда Эроннинг ҳам кучли роли бор. Эрон бутун фуқаролар уруши давомида Башар Ассадни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Вазият яна кескинлашиши билан Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Сурия пойтахти Дамашқда Ассад билан учрашди.
Дамашққа кетаётиб, Аракчи матбуотга Эроннинг Сурия ҳукумати ва армиясини қаттиқ қўллаб-қувватлашини айтди.
Эрон ТИВ раҳбарининг Сурия ва Туркияга сафари давомида Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи "Ҳашд аш-Шаби", "Катаиб Ҳизбуллоҳ" ва "Фотимиюн" шиа гуруҳлари Ироқдан Сурияга ўтди. Ушбу гуруҳлар муҳолифат кучлари ва Озод Сурия армиясига қарши кураш олиб боради.
Сурия армиясидаги юқори мартабали манбага кўра, Ироқдан Эрон билан боғлиқ бўлган ўнлаб Ироқ Ҳашед ал-Шаби кучлари ҳам Ал-Букамол назорат пункти яқинида Сурияга ҳарбий йўл билан кирди.
"Булар шимолдаги олдинги сафдаги сафдошларимизга ёрдам бериш учун юборилаётган янги қўшимчалар", деди у ва милиция Ироқнинг Катаиб Ҳизбуллоҳ ва Фотимиюн кучларини ўз ичига олганини қўшимча қилди.
Эрон Сурия уруши пайтида Сурияга минглаб жангариларни юбориб, Сурия президенти Башар ал-Ассадга ёрдам берган”, - дейди у.
Ўз навбатида, The Times of Israel нашри 1 декабрга ўтар кечаси Исроил ҳаво кучлари қирувчилари, тахминларга кўра, шиа гуруҳлари учун қурол-яроғ ортилган Эрон самолётини Сурия осмонида йўналишини ўзгартириш ва ортга қайтишга мажбур қилгани ҳақида хабар берди.
Шунингдек, АҚШ ҳарбий самолётлари Сурия шарқидаги Ал-Маядин шаҳрида жойлашган шиа гуруҳлари позицияларига зарбалар бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Россиянинг муносабати ва позицияси
Россия 2015 йилдан бери Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бутун уруш давомида Москва мухолифат позициялари ва тинч аҳолига қарши ҳаво операцияларини ўтказди, Сурия армиясини қўллаб-қувватлади ва можарони ҳал қилиш учун дипломатик жараёнларда иштирок этди.
Айни пайтдаги можарода ҳам Россия авицияси Сурия армиясига ёрдам бериб, Идлиб ва Ҳалаб чеккаларида қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Жумладан, Россия ҳарбий самолёти Идлиб шимолидаги Ҳарбануш қишлоғидаги чодир лагерига ҳаво ҳужуми уюштирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида етти киши, жумладан беш бола ва икки аёл ҳалок бўлган, ўн икки киши жароҳатланган.
"Башар Ассадни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Шунга кўра, биз алоқаларни давом эттирамиз ва мавжуд вазиятни таҳлил қиламиз. Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун зарур чоралар кўрилади", - деди куни кеча Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
Бу сўзлар ҳам Россиянинг давом этаётган можарода Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаш борасидаги ўзгармас позициясини тасдиқлайди.