14.02.2025 12:40
257

Сурияда миллий хавфсизлик тизими яратила бошланди

Сурия Ички ишлар вазири Али Кидда мамлакатда янги миллий хавфсизлик хизмати ташкил этилишини эълон қилди. Бу тизим Сурия халқига қарши жиноятларга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган.

Янги хавфсизлик хизмати халқаро стандартларга мос равишда фаолият юритади ва инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ҳамда адолатни ҳурмат қилишга асосланган тайёргарликдан ўтади.

Асад ағдарилган тузум давридаги хавфсизлик тузилмаларининг баъзилари хизмат кўрсатиш марказларига айлантирилади, бошқалари эса янги талаблар асосида ислоҳ қилинади. Шунингдек, умумий хавфсизлик хизмати номи расман “Ички хавфсизлик хизмати” деб ўзгартирилди.

Аҳмад аш-Шаръа мамлакатнинг ўтиш давридаги президенти сифатида эълон қилингач, янги ҳукумат Сурия конституциясини бекор қилди ва парламентни тарқатиб юборишини маълум қилди. Шу билан бирга, бошқа давлат тузилмаларини ҳам тубдан ўзгартиришни айтиб ўтганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.