17.07.2025 07:18
140

Сурия Сувайда устидан тўлиқ назоратни тиклаяпти

Сувайда тўлиқ Сурия ҳукумати назоратига ўтмоқда. Босқинчи исроил тарафдори бўлган кучлар мағлуб этилганидан сўнг ҳудудга Сурия ички ишлар вазирлиги бўлинмалари жойлаштирилади.

Сулҳ келишувини имзолаган друз шайхи Юсуф Жербу ИИВ билан ҳамкорликка тайёр эканини билдириб, ҳудудда хорижий кучлар, хусусан, исроилнинг аралашувига йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.

Сурия армияси шаҳарнинг стратегик ҳудудлари ва унинг атрофларида ўз таъсирини сақлаб қолади, бир қисми эса олиб чиқилиб, ИИВ ходимлари билан алмаштирилади.

Сурия ИИВ баёнотига кўра, Сувейдани мамлакат таркибига тўлиқ интеграция қилиш жараёни бошланади: тўлиқ суверенитетни тиклаш, назорат-ўтказиш пунктларини ўрнатиш, қуролларни мусодара қилиш, давлат муассасаларининг фаолиятини қайта тиклаш ва маъмурий назоратни кучайтириш режалаштирилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.