17.02.2025 10:26
227

Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ Латакия ва Тартус вилоятларига борди

Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ 16 февраль куни Латакия ва Тартус вилоятларига ташриф буюрди. Бу ташрифдан бир кун олдин, у Идлиб ва Ҳалаб вилоятларида бўлган эди.

Латакиядаги Шайх Заҳир майдонида ва Тартусдаги Губернаторлик майдонида президент Шаръни катта оломон кутиб олди. Шундан сўнг, у Латакия губернатори, сиёсий ишлар бўлими бошлиғи ва минтақадаги бошқа юқори лавозимли амалдорлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Шаръ мазҳаблар ва этник гуруҳлар ўртасидаги ижтимоий тинчликни мустаҳкамлашга бўлган қатъийлигини таъкидлади. Шунингдек, у камбағалларга ёрдам бериш, иш ҳақларини тўғирлаш ва ички сармояларни рағбатлантириш бўйича режаларини эълон қилди.

Президент Шаръ ҳукумат Асад режими билан боғлиқ гуруҳларнинг мамлакатдаги барқарорликни бузишга қаратилган ҳаракатларига қарши курашни давом эттиришини ҳам маълум қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.