11.06.2025 16:25
181
Сурия пляжларда янги кийиниш қоидаларини жорий этди
Кеча, 10 июнь куни Сурия ҳукумати пляжларда янги кийиниш қоидаларини эълон қилди.
Ғарб нашрларининг ёзишича, аёллар барча жамоат пляжларида буркини (танасини бутунлай ёпадиган сузиш кийими)да юриши шарт. Бу 2024 йилнинг декабрь ойида диктатор Башар Асад режими ағдарилганидан кейинги ўзгаришлардан бири ҳисобланади.
Мамлакат туризм вазирлиги жамоат пляжларига ташриф буюрувчилар – хоҳ сайёҳ, хоҳ маҳаллий аҳоли вакили бўлишидан қатъий назар жамият турли қатламларининг ҳис-туйғуларини ҳисобга олиши шартлигини билдирган. Пляж ва бошқа жойлар ўртасида ҳаракатланаётганда аёллар чўмилиш костюмлари устидан ёпинчиқ ёки кенг халат кийиши лозим.
Туризм вазири Мазен ал-Салханий эркаклар ҳам янги тартиб бўйича кўйлак кийишлари шартлигини, жамоат жойларида уларнинг устки кийимсиз юришига рухсат берилмаслигини таъкидлаган.