23.11.2024 08:42
Starbucks Исроилга қарши давом этаётган бойкот туфайли Малайзиядаги 50 та филиалини ёпди
Малайзиянинг The Rakyat Post нашрига кўра, Starbucks бутун мамлакат бўйлаб 408 та дўконидан 50 тасини вақтинча ёпган. Ушбу ёпилишлар сабаби, гарчи тўғридан-тўғри тан олинмаган бўлса-да, Исроилнинг Ғазо секторига қарши давом этаётган ҳужуми билан боғлиқ.
Малайзия бўйлаб машҳур Америка кофе тармоғини бошқарадиган Berjaya Food компаниясининг август охиридаги ҳисоботида "жорий чоракдаги даромадлар сезиларли камайгани, солиққа тортишгача бўлган йўқотишлар асосан Яқин Шарқдаги можарога нисбатан жорий кайфият билан боғлиқ" экани таъкидланган эди.
Хабар қилинишича, Berjaya Food июнь ойида якунланган иккинчи чорак давомида 38,2 миллион рингит (8,6 миллион АҚШ доллари) соф зарар кўрган, савдолар икки баравардан кўпроқ қисқарган, ярим йиллик соф зарар эса 20,5 миллион долларни ташкил этган.
Компаниянинг қайд этишича, дўконлар вақтинча ёпилгани билан ҳеч бир ходим зарар кўрмаган, улар фаолият кўрсатиб турган бошқа филиалларга ўтказилган.