03.02.2024 18:00

Собиқ сенатор: АҚШнинг Сурия ва Ироқдан чиқиб кетишига Исроил лоббиси халақит бермоқда

Виржиния штатидан собиқ сенатор Ричард Блэк АҚШнинг Сурия ва Ироқдан чиқиб кетишига кучли Исроил лоббиси қаршилик кўрсатаётганини маълум қилди.

“Спутник” агентлиги билан суҳбатда у АҚШ аҳолисининг катта қисми урушлар билан улғайганига қарамасдан, лобби фаолиятлари сабабли чекиниш қарорини бериш жуда қийин эканини таъкидлади.

АҚШ президенти Жо Байден Ироқ ва Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетиш истагида экани, унинг маъмуриятидаги баъзилар ҳам бунга эътироз билдирмаслигига қарамасдан, ташқи сиёсатдаги ҳукмрон гуруҳ бунга йўл қўймаслиги, “сиёсий элиталар собиқ президент Дональд Трампга Суриядан чиқиб кетишга йўл бермагани сингари, ҳарбийларнинг олиб чиқилишига тўсқинлик қилишини” таъкидлади.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин аввалроқ яқин кунларда АҚШнинг келажакда Ироқда ҳарбий мақсадда бўлиб туриши масаласини муҳокама қилиш учун АҚШ‑Ироқ ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилган эди.

Ўз навбатида, Ироқ бош вазири Муҳаммад ас‑Суданий АҚШ бошчилигидаги ҳарбий кучларнинг мамлакат ҳудудини тезроқ ва ташкилий равишда олиб чиқилишига ҳаракат қилинаётганини тасдиқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Вашингтон биқинида Ғазога уруш бошлаганидан буён АҚШнинг Суриядаги базаларига 98, Ироқдаги базаларига 66 марта, жами 165 марта ҳужумлар уюштирилди. Энг сўнгги ҳужумлардан бирида Сурия‑Иордания чегара ҳудудидаги АҚШ базасига уюштирилган ҳужумда 3 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, 30 дан ортиғи жароҳатланди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.