05.01.2024 08:42

Шимолий Корея Жанубий Кореяга қарата 200 дан ортиқ снаряд учирди

Жума куни эрталаб соат 9.00 дан бошлаб, икки соат давомида КХДР армияси Жанубий Кореянинг Пангёнгдо ва Ёнгпёнгдо ороллари ҳудудида қирғоқ бўйлаб 200 дан ортиқ артиллерия ўқларини ўққа тутди. Бу ҳақда РИА Новости Жанубий Кореянинг Yonhap агентлигига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳаракат натижасида тинч аҳоли ва Жанубий Корея қуролли кучлари ўртасида қурбонлар ва талофатлар қайд этилмаган, снарядлар тушган жой Шимолий чегара чизиғидан шимолда жойлашган.

Агентликнинг қайд этишича, Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида 2018 йил 19 сентябрдаги ҳарбий келишувга кўра, ҳарбий тўқнашувларнинг олдини олиш учун Сариқ ва Шарқий денгизларда денгиз демилитаризация (қуролсизлантирилган) қилинган зонаси белгиланган. Ушбу ҳудудда артиллерия отишмалари ва денгиз манёврларини ўтказиш ҳарбий келишув шартларини бузади, дея таъкидлайди агентлик.

Шимолий Корея охирги марта 2022 йил 6 декабрда Гангвон провинциясининг Госон ва Кумганг туманлари ҳудудида денгиз демилитаризация зонасини артиллериядан ўққа тутганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.