16.01.2024 14:50

Ким Чен Ин Конституцияга Жанубий Кореяни “асосий душман” деб киритишга чақирди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Конституцияда Жанубий Кореяни “муқаррар ашаддий душман” сифатида белгилаш учун уни қайта ёзишга чақирди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

У Сеул ва Вашингтонни “ҳарбий машғулотлар ўтказиш ва стратегик активларни жойлаштириш орқали” Корея ярим оролини потенциал уруш ҳудудига айлантиришда айблади.

Ким Чен Ин, шунингдек, Шимолий ва Жанубий Кореяни бирлаштиришга эришиш "мумкин эмас"лигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Шимолий Корея етакчиси Пхеньяндаги икки давлат бирлашиши рамзи бўлган ёдгорликни бузишни талаб қилди.

Унинг сўзларига кўра, Пхеньян уруш бошламоқчи эмас, лекин айни пайтда ундан қочишга ҳам интилмайди. “Кореялараро муносабатларнинг аччиқ тарихидан олинган якуний хулоса шуки, биз миллий бирлашиш йўлида бирга олға ҳаракат қила олмаймиз”, — деди Ким Чен Ин.

Аввалроқ КХДР ҳукумати Кореялараро ишлар билан шуғулланувчи идораларни тугатишга қарор қилган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.