Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада 1941−1945 йилларда бўлиб ўтган урушдаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган ҳарбий параднинг фахрий меҳмони бўлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан парадда бир қатор давлат раҳбарлари: Александр Лукашенко (Беларусь), Қосим-Жомарт Тоқаев (Қозоғистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Эмомали Раҳмон (Тожикистон), Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон), Мигель Диас-Канель Бермудес (Куба), Тонглоун Сисулит (Лаос) ва Умару Сиссоку Эмбало (Гвинея-Бисау) ҳам иштирок этади.

Президентлар Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам қатнашади.


Мавзуга алоқадор