27.05.2025 16:37
199

Саудияда “Эркин ниқоблилар” ҳаракати оммалашмоқда

Саудия Арабистонида ҳукуматнинг зулм сиёсати, сионистларга тобелиги ҳамда ахлоқсизликка йўл очиб бераётганига қарши “Эркин ниқоблилар” ҳаракати оммалашиб бормоқда. Пойтахт Ар-Риёд ва Макка шаҳарларида бошланган норозилик ҳаракати валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон даврида тобора кучаймоқда.

Гап шундаки, ёшлар ўз танқидларини ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган видеолари орқали ифодалашяпти. Тасвирларда юзлари ниқобланган ёшлар Саудияда ҳақиқатни айтиш жиноятга айлангани, Бин Салмоннинг режими фақат ҳукмдорни мадҳ этувчи, босқинчи исроилни севадиган ҳамда ахлоқсизликка мойил одамлар учун қучоқ очишини таъкидлашмоқда.

Ҳаракат "Қора шаҳзода" сиёсатидаги мухолифатни эзиш, олим ва воизларни қамаш, оғир солиқлар жорий этиш ва “НEОМ” каби шоу-бизнес лойиҳалари учун халқ пулини ноўрин сарфлашига қарши чиқмоқда.

Саудия ичида илк бор очиқ ва тартибли равишда давом этаётган бу ҳаракат ҳукумат учун сезиларли таҳдид бўлиб, халқ қўзғолонига сабаб бўлиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.