06.05.2024 09:30

Рус ёшлари насронийликдан юз ўгиришмоқда

 Россия ёшлари орасида динга эътиқод қилмайдиганларнинг  сони кескин ўсмоқда. 55 ва ундан катта ёшдаги респондентларнинг атиги 10 фоизи ўзларини динсиз деб ҳисобласа, 35 ёшгача бўлган авлодда бу натижа 28 фоизни ташкил қилади.

Буни православ Пасха байрами куни эълон қилинган ВЦИОМ (Бутун Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази) сўрови маълумотлари тасдиқлайди. 

Сўров ёш россияликлар орасида ислом динига эътиқод қилувчилар сони кекса авлод вакилларига нисбатан сезиларли даражада ошганини кўрсатди: зумерлар (25 ёшгача бўлганлар) ўзларини  мусулмон деб ҳисоблаши 8 баравар кўп. 

Шу билан бирга, зумерлар (25 ёшгача бўлган) ва милленниаллар (35 ёшгача бўлган) орасида мусулмонлар ва атеистлар сонининг кўпайиши кузатилмоқда.

Россия зумерларининг атиги 38 фоизи, милленниалларнинг эса 45 фоизи ўзларини православ насроний деб билишади, бу "турғунлик" авлодларига (55 ва ундан катта ёшдагилар) нисбатан 2 баравар кам. 

Россия ёшлари орасида динга эътиқод қилмайдиганлар сонининг кескин ўсиши ҳам кузатилмоқда. Aгар 55 ва ундан катта ёшдаги респондентларнинг атиги 10 фоизи ўзларини "динсиз" деб ҳисобласа, 35 ёшгача бўлган авлодда бу натижа 28 фоизни ташкил қилади.

Россия фуқароларининг атиги 42 фоизи Исо Масиҳнинг тирилишига ишонади, 32 фоизи эса саволга жавоб беришга қийналган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.