06.04.2024 09:25
Россиянинг Оренбург вилоятида тўғон бузилди: аҳоли эвакуация қилинмоқда
Россиянинг Оренбург вилоятидаги иккинчи йирик шаҳар - Орскда сув тошқини натижасида тўғон бузилди. Бу ҳақда Россия ахборот агентликлари маҳаллий фавқулодда хизматларга таяниб хабар берди. Аввалроқ маҳаллий ОАВ тўғон бузилиши хавфи кучайгани ҳақида хабар берган эди.
“Орскда тўғон бузилиши туфайли Россия Фавқулодда вазиятлар
вазирлигининг қутқарувчилар гуруҳи кучайтирилди. Профилактика мақсадида уйма-уй
юриб, аҳолини сув тошиши
кузатилиши мумкин бўлган ҳудуддан вақтинчалик яшаш жойларига эвакуация қилиш
ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади Россия ФВВ хабарида.
Орск маъмуриятининг хабар беришича, яқин соатлар ичида Эски шаҳарнинг бутун
турар-жой сектори сув остида қолади.
Орскда 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.