19.05.2025 16:53
243
Россиялик маньякнинг 14 ёшли мухлисаси бир нечта болани ўлдирганини тан олди
Бердянск шаҳрида яшовчи 14 ёшли мактаб ўқувчиси 7 яшар қизалоқни болға билан уриб ўлдиришда гумонланиб, ҳибсга олинди. Тергов вақтида ўсмир қиз бу биринчи жинояти эмаслигини, илгари ҳам бир нечта болани ўлдирганини тан олди.
Терговчилар ҳозирда қизнинг бошқа эҳтимолий қурбонлари ва жиноят эпизодларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Гумондорга нисбатан суд-тергов экспертизаси тайинланган.
Маълумотларга кўра, қиз воқеа содир бўлган куни қизалоқни ўрмонга олиб кирган ва сумкасидаги болға билан унинг бошига уч марта урган. Жабрланувчининг жасади ёнида у машҳур серияли қотилга муҳаббати изҳор этилган хатини қолдирган.
У ўзини "Бицев маньяги" сифатида танилган Александр Пичушкиннинг издоши деб эълон қилган.
Маълумот учун, "Бицев маньяги" лақаби билан танилган Александр Юревич Пичушкин 1974-йилда Москвада туғилган ва Россия тарихидаги энг даҳшатли серияли қотиллардан бири ҳисобланади. У Москвадаги Бицев ўрмон боғида камида 48 кишини ўлдирганини тан олган, аммо айрим маълумотларга кўра, бу рақам 60 дан ошиши мумкин.