19.05.2025 11:03
178
Россияга кириш учун QR код керак бўлади
2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари "Госуслуги RuID" мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR код олиши шарт бўлади. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими бу ҳақда огоҳлантириш берди.
QR кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун шахсий кабинет яратиш, фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш ва Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак. Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.
Хабарда айтилишича, агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.
Беларусь фуқаролари, 6 ёшгача бўлган болалар, виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади – уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.