16.07.2025 08:22
145
Россияда масжидлар ёмон об-ҳаво шароитида барча учун очиқлиги айтилди
Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари, Москва муфтийси Илдар Аляутдинов мамлакатдаги масжидлар иссиқ ёки совуқдан қийналган ҳар қандай инсон учун очиқлигини айтиб ўтди.
Муфтийнинг таъкидлашича, об-ҳаво таъсирида ўзини ёмон ҳис қилган ҳар қандай киши, динидан қатъий назар масжидга кириб дам олиши, сув ичиши мумкин. Агар зарурат туғилса, масжид ходимлари унга тез ёрдам чақириб беришади.
Ўз навбатида, меҳмон масжиднинг ички қоидаларига ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак. Хусусан, сокинликни бузмаслиги, намозхонларни безовта қилмаслиги, аёллар махсус халат ва рўмолда бўлиши талаб этилади.