29.05.2025 14:10
51

Россияда "Ҳалол" стандартлаштириш бўйича давлат органи ташкил этилди

Россияда Ҳалол маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича техник қўмита ташкил этилди. Қўмита таркибига қарийб 40 та ташкилот кирди ва уни Россия президентининг ёрдамчиси Руслан Эделгериев бошқаради. 

Қўмитанинг вазифаси ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқиш, шунингдек халқаро талаблар билан уйғунлаштиришдан иборат. Шунингдек, сертификатлаш учун аниқ мезонлар ва янги текширув усулларини ишлаб чиқади.

Бу ташаббус маҳсулот сифатини ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек Россиянинг ҳалол маҳсулотлар экспортидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилгани айтилмоқда.

Олдинроқ, 2025 йил охиригача Россияда меҳмонхоналар ва сайёҳлик объектларида ҳалоллик талабларига жавоб берувчи махсус давлат стандарти тайёрланиши айтилганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.