16.04.2025 11:09
58

Россия Украинада ишлатаётган ўқ-дориларнинг ярми Шимолий Кореядан келмоқда

Россия ўз армиясини қурол-аслаҳа ва теник ускуналар билан таъминлашда Шимолий Кореядан (КХДР) катта миқдорда ҳарбий ёрдам олмоқда, деб хабар қилди Reuters.  


Манбага кўра, сўнгги 20 ой давомида КХДРдан Россияга 64 та йирик денгиз юк ташувлари амалга оширилган. Бу давр ичида 4 миллиондан 6 миллионтагача артиллерия снарядлари етказиб берилган.


Британиянинг Open Source Centre таҳлилчилари рус армияси сўнгги ойлар ичида фойдаланаётган ўқ-дориларнинг қарийб 50 фоизи айнан Шимолий Корея орқали етказилганини айтишмоқда.


Шунингдек, Украинадаги Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ҳам бу хабарни тасдиқлаган.


Ғарб расмийларига кўра, Россия 2024 йил давомида ички ишлаб чиқариш орқали атиги 2 миллиондан 2,3 миллионтагача ўқ-дори ишлаб чиқарган холос. Бу эса Шимолий Кореядан келаётган ёрдам Россия учун муҳим стратегик манбага айланганини кўрсатади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.