14.04.2025 12:41
73

Россия Украинага баллистик ракета билан ҳужум қилди

Бугун эрталаб Россия Украинадаги Суми шаҳри марказига икки баллистик ракета билан ҳужум уюштирди. 


Минтақавий ҳарбий маъмуриятнинг айтишича, ҳужумда кассетали ўқ-дорилардан ҳам фойдаланилган.


Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 32 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган, 84 киши яраланган. 


Жароҳатланганлар орасида 10 нафар бола ҳам бор.


ББC Украина хизматининг хабар беришича, зарбалар турар жой бинолари, таълим муассасалари ва автотураргоҳлар жойлашган ҳудудга қаратилган. 


Жумладан, Суми давлат университетининг Конгресс маркази ҳам зарба остида қолган.


Украина президенти Владимир Зеленский ушбу ҳужумни “Россия баллистикасининг Суми аҳолисига қарши даҳшатли зарбаси” деб атади.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.