11.06.2025 15:17
163
Россия ТИВ Ўзбекистон томонидан юборилган нотага муносабат билдирди
Москва Ўзбекистон томонидан тақдим этилган нота мазмунини диққат билан ўрганмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу мурожаат мутасадди идораларга етказилган ва ҳозирда барча объектив маълумотлар тўпланиб, белгиланган тартибда Тошкентга жўнатилади.
"Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар иттифоқчилик ва стратегик шериклик асосида қурилган. Шундан келиб чиқиб, икки томонлама ҳамкорликка доир ҳар қандай масалага шу нуқтаи назардан ёндашилади".
Бу баёнот Ўзбекистон элчихонасининг Москвадаги фуқароларга нисбатан айрим нохуш ҳолатлар — хусусан, тинтувлар ва қўпол муносабат бўйича ташвиш билдириб, Россия ТИВга расмий нота йўллаганидан сўнг берилди.
"Иттифоқчилар ўртасидаги мулоқот очиқ ва ҳар қандай сигнал жиддий ўрганилади", деган Захарова.