27.06.2024 13:23

Россия фуқаролигини олган 10 минг муҳожир Украинадаги урушда қатнашди – Бастрикин

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрийкин РФ фуқаролигини олган 10 минг муҳожир Украинадаги урушда қатнашганини маълум қилди.
Бу ҳақда у Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Халқаро юридик форумдаги нутқида тўхталиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар асосан фронт ортида, истеҳкомлар қурувчи қисмларда хизмат қилиш учун урушга жўнатилган.
“Биз Конституция ва қонунларимизда фуқароликни олган шахслар ҳарбий рўйхатдан ўтиши ва керак бўлса, махсус ҳарбий амалиётда қатнашиши кераклиги тўғрисидаги қоидаларини амалга оширишга киришдик”, — деди Бастрикин.
Шунингдек, у рейдлар давомида Россия фуқаролигини олган 30 мингдан ортиқ муҳожирлар рўйхатга олинганини таъкидлади.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раҳбари 2024 йилнинг тўрт ойида Россия пойтахтига 1,2 миллиондан ортиқ муҳожир келганини маълум қилганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.