Россия армиясидаги аскарлар сонини 1,5 млн нафарга етказилиши маълум қилинди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Москвада президент Владимир Путин иштирокидаги Мудофаа вазирлиги масъул ходимларининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакат армияси аскарлари сони 1,5 млн нафарга етказилишини маълум қилди.
Президент
Путиннинг Россия армиясидаги аскарлар сонини 1 млн 320 минг нафарга етказиш тўғрисидаги
қарорни имзолаганини эслатган Шойгу: “Келажакда Россия қуролли кучларидаги
аскар сони ташқи таҳдидларга мутаносиб равишда 1,5 млн нафарга етказилади”, -
деди.
РФ
мудофаа вазирининг сўзларига кўра, армия ва флотни аскарлар билан таъминлаш
бўйича режа тўлиқ бажарилиб, улар сони 1 млн 150 минг нафарга етказилган.
“Ҳар куни
1,5 мингдан ортиқ фуқаро муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳужжат топширяпти.
Биргина жорий йилнинг ўзида 490 мингга яқин контракт ва кўнгилли ҳарбий
хизматчилар хизматга олинди”, — деди Шойгу. Шу билан бирга, унинг сўзларига
кўра, "4 мингдан ортиқ россиялик талабалар ихтиёрий равишда академик
таътилга чиқди ва жанговар вазифаларни бажармоқда" ва чет эллик
кўнгиллилар сони етти баравар кўпайган.