25.07.2025 17:13
251

Рамзан Қодиров касалхонада: Россия янги номзодларни кўряптими?

Бир қанча нашрлар Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Бодрумда  дам олаётган пайтида аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, Қодиров 24 июль куни туш пайти сувда чўмилаётганда аҳволи кескин ёмонлашган, нафас олиши қийинлашган ва унинг чўкиб кетишига оз қолган. Қодировни соҳилга чиқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам машинасида касалхонага етказилган.

“Новая газета” маълумотига кўра, 2019 йил январь ойида Чеченистон раҳбарида ошқозон ости бези некрози аниқланган, 2022 йил баҳоридан унинг соғлиги ёмонлаша бошлаган. Яна шу нашрнинг ёзишича, Россия президенти маъмурияти Чеченистонда ҳокимият алмашиши сценарийсини ишлаб чиқмоқда, чунки 48 ёшли Қодировнинг соғлиғи бўйича умид йўқ. Журналистларнинг маълумотларига кўра, эҳтимолий ворис сифатида “Ахмат” бўлинмаси қўмондони Апти Алаудинов тилга олинган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.