22.12.2023 10:17

Қизил денгизда тартибсизлик: ким ғолиб-у, ким мағлуб?

Америка Қўшма Штатлари тантанали равишда "Фаровонлик ҳимоячиси" деб номланган сув йўлларида юк ташиш эркинлигини ҳимоя қилиш режасини эълон қилди. Аммо у дарҳол муаммога дуч келди – ҳамма ҳарбий ҳимояга эга бўлишни хоҳламоқда, лекин ҳеч ким уни таъминлашга тайёр эмас.
Канада Қизил денгизга жўнатиш учун кемалари йўқлигини айтди. Австралия эса ўзининг 7 та фрегати ва 3 эсминеци хусийларнинг дронларига бардош бера олмаслигини тан олди. Ҳар қандай кеманинг йўқолиши кичик Австралия флоти учун жиддий зарба бўлади.
Америкаликлар фақат АҚШ байроғи остида сузувчи кемаларни ҳимоя қилишни таклиф қилишди. Аммо денгиз ташувчилари ҳар қандай Ғарб кемалари учун ҳимоя талаб этишмоқда. Бунинг учун Америка флоти етарли бўлмаслиги мумкин. Ҳусийларни тезда “қулоғидан чўзиб қўя олмаслик” АҚШнинг дунёдаги обрўсига путур етказади.
Яққол ғолиб - Россия бўлди, зеро хусийларнинг соядаги танкер флоти рус кемаларига тегмасликка ваъда берган. Шунингдек, Хитой – унинг учун Европадаги ҳар қандай логистика инқирози рақобатдош устунликка айланади. Ортиқ унинг ўз саноатини ривожлантириши ва  масалан, турғунлашган Европа автомобиль саноатини Хитой электромобиллари билан алмаштириши осонлашади.
Бу вақтда эса Хитой жимгина Уммонда ҳарбий база қурмоқда ва АҚШни четлаб ўтиб, хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз хизматларини таклиф қилиш учун Яқин Шарқдаги беқарорликдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча транспорт коллапси шу даражага етдики, танкерлар XVII асрдаги йўналиш бўйлаб - Африкани айланиб сузишга мажбур бўлмоқда. Транспорт харажатлари ҳам аллақачон 40 фоизга ошиб улурган, бу эса Ғарбга Рождество арафасида юқори инфляция ва товарлар танқислиги билан таҳдид қилмоқда.

Малек Дудаков, таҳлилчи

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.