Қатар: Исроил ва ҲАМАС Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришга келишиб олди
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва ҲАМАС ўртасида имзоланган келишув доирасида Ғазо секторига дори-дармон ва гуманитар ёрдам етказиб бериш бошланганини эълон қилди. Қатар ТИВ матбуот котиби Мажид ал-Ансорий Х саҳифасида бу ҳақда баёнот берди.
“Газо секторидаги тинч аҳоли, жумладан, исроиллик маҳбуслар манфаати учун кеча эълон қилинган келишув доирасида Ғазо секторига дори-дармон ва ёрдам етиб келди”, - деди Ансорий.
Кеча Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасида Ғазодаги маҳбусларга дори-дармон етказиб бериш эвазига минтақадаги тинч аҳолига дори-дармон ва инсонпарварлик ёрдами олиб киришни ўз ичига олган келишувга эришилганини эълон қилган эди.
Исроил ҳарбийларига кўра, Ғазо секторида ҳамон 136 нафар исроиллик маҳбус бор.
Қатар ва Миср воситачилигида 2023 йил 24 ноябрда 4 кунга, кейин эса 3 кунга узайтирилган “инсонпарварлик паузаси” давомида 81 нафар исроиллик ва 240 нафар фаластинлик маҳбус ўзаро озод қилинган эди.