03.10.2025 06:20
61

Путин Трампнинг Ғазо бўйича режасини шартли равишда қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ давлат раҳбари Дональд Трампнинг Ғазо бўйича режаси ҳақида баёнот берди. Ғазодаги вазиятнинг ҳалокатли эканини тилга олган Путин, "Трампнинг режаси "икки давлат ечими"га ҳисса қўшсагина, уни қўллаб-қувватлаши"ни маълум қилди.

Путин Ғазодаги вазиятни инсоният тарихидаги энг даҳшатли воқеа деб атаб, Маҳмуд Аббос ҳукумати Ғазо устидан назоратни қўлга олиши кераклигини таъкидлаган. 

Шунга қарамай Россия президенти ҲАМАС вакиллари билан ҳам алоқада эканини қўшимча қилган.

Бундан ташқари, Путин Киев ва Ғарбнинг алоқаларига ҳам тўхталиб, Европа давлатлари Украина халқига ачинмаслигини, балки уларни "ортиқча харажат" деб билишини айтган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.