Путин прокурорларга экстремизмга қарши курашни кучайтиришни топширди
Россия президенти Владимир Путин прокуратура ходимлари куни муносабати билан йўллаган видеомурожаатида жиноятчилик ва экстремизмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришни прокуратура органларининг устувор вазифалари қаторига киритди, дея хабар бермоқда Islam Today нашри.
“Жиноятчилик
ва экстремизм, коррупция ва бюджет маблағларини нотўғри ишлатишга қарши курашда
саъй-ҳаракатларни кучайтириш керак. Россияга қарши санкциялар шароитида
инқирозга қарши чоралар доирасида иқтисодий соҳадаги қонунчиликка риоя
этилишини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, — деди Путин.
Россия
давлати раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилда прокуратура соҳасининг асосий
вазифалари қаторида фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқлари бузилишини
аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, махсус ҳарбий операция (Украинадаги уруш –
таҳр.) иштирокчилари ва уларнинг
оилалари ҳуқуқлари, улар учун тўловлар ва имтиёзларга риоя этилишини назорат
қилиш бўлиб қолмоқда.
“Албатта,
мудофаа ва хавфсизлик соҳасида мамлакат манфаатларини таъминлаш, махсус ҳарбий
операция мақсадларига эришишга кўмаклашиш, давлат мудофаа буюртмаларидаги
топшириқларни аниқ ва ўз вақтида бажариш каби муҳим йўналишни алоҳида таъкидлаб
ўтаман”, - дея қайд этди Россия президенти.