28.06.2024 10:12

Польша Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

Польша расмийлари армияга чақирув ва аҳолини Россия босқинига тайёрлаш бўйича махсус дастурни ишга туширди. 

Унга кўра, полякларга "таътилни армия билан бирга ўтказиш" таклиф этилади. Бундан мақсади тинч аҳолини Россия билан эҳтимолий урушга тайёрлашдир, деб ёзади Associated Press ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, расмийлар шу йўл билан армияни ёлланма аскарлар билан тўлдирмоқчи. Айни пайтда ёзги курсларда қатнашмоқчи бўлганлар 200 мингга яқин бўлиб, уларга доимий асосда (ҳудудий мудофаа хизматини давом эттириш учун) ҳарбий хизмат таклиф этилади.
“Россиянинг агрессив сиёсати туфайли Польша армия билан байрамлар ўтказиш орқали аскар тўпламоқда", – дейилади AP'нинг изоҳида.
Бундай тадбирлар Польшанинг 70 та ҳудудида, жумладан Россия ва Беларусь чегараси яқинида ўтказилади. Унда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Тренинг таътилсиз 28 кун давом этади ва кўнгиллиларга 6 минг злоти (1,5 минг доллар) миқдорида ҳақ тўланади. Курсни тамомлаганлар захирага ёзилади.

Аввалроқ  Financial Times нашри НАТОга аъзо Европа мамлакатларида ҳарбий кадрларнинг кескин танқислиги ҳақида ёзганди. Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳарбийлар қоғозда жами 1,9 миллион нафар бўлса-да, агар Москва билан зиддият кучайса, ушбу давлатлар 300 мингдан ортиқ одамни урушга юбора олмайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.