09.11.2024 10:05
Покистондаги темир йўл вокзалида юз берган портлашда камида 20 киши ҳалок бўлди
Покистон жануби-ғарбида жойлашган Балужистон вилоятидаги Кветта темир йўл вокзали яқинида портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди. Geo News телеканали маълумотларига кўра, портлаш вокзал кассасида поезд перронга етиб келишидан олдин содир бўлган.
“Бекатдаги одамларнинг одатдаги оломонини ҳисобга олсак,
қурбонлар сонининг кўпайиши хавфи юқори”, дейилади хабарда.
Полиция ва қутқарувчилар портлаш жойига етиб борган, Кветта
касалхонасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, қўшимча шифокорлар ва ёрдамчи
ходимлар жалб қилинди.
Қайд этилишича, поезд Пешоварга эрталаб соат 9 да жўнаб кетиши керак бўлган.