03.02.2024 19:12

Покистонда ўтган ойда 311 нафар бола пневмониядан вафот этди

Январь ойида Покистоннинг Панжоб провинциясида 19,5 мингдан ортиқ пневмония ҳолати аниқланганди, дея хабар қилди Anadolu маҳаллий ОАВ хабарига таянган ҳолда.

Ҳукумат ўтган ой бутун Панжоб вилоятида ҳаво ифлосланиши, совуқ об-ҳаво ва чанг туфайли пневмония ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳар йили Покистонда 50-60 минг бола пневмония туфайли вафот этади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.