23.01.2025 19:00

Покистон минглаб афғон маҳбусларини озод қилди

Сўнгги икки йилда Покистоннинг Синд вилоятидаги қамоқхоналардан 4200 дан ортиқ афғон маҳбуслари озод этилди. Бу маҳбуслар орасида ҳужжатлар йўқлиги сабабли ҳибсга олинган аёллар ва болалар ҳам мавжуд.

Бош консул Абдул Жаббор Таҳарийнинг маълумотларига кўра, барча маҳбуслар Афғонистон ҳукумати ҳисобидан мамлакатга депортация қилинган.

Шунингдек, Эронда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда. Афғон муҳожирлари у ерда ҳибсга олинади ва мажбуран депортация қилинади. Яқинда Афғонистон Олий суди делегацияси Эрон расмийлари билан 1500 афғон маҳбусини Афғонистонга ўтказиш имкониятини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 24 декабрида Покистоннинг Афғонистон шарқида амалга оширган ҳаво ҳужумлари камида 46 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Шундан сўнг, Покистон ва Афғонистондаги вазият кескинлигича қолаётган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.