07.05.2025 01:48
70

Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётини уриб туширди

Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётни уриб туширди. Бу ҳақда PTV News маълум қилди. 

Қайд этилишича, Покистон қуролли кучлари душман агрессиясига муносиб жавоб қайтармоқда.

Хавфсизлик манбаларига кўра, Покистон армияси жавоб ҳужуми доирасида Ҳиндистон бўлинмаси штаб-квартирасига зарба берган. 

Ракета зарбалари оқибатида икки давлат ўртасида жойлашган назорат-ўтказиш пункти вайрон бўлган.

Покистоннинг Samaa TV телеканалига кўра, Ислом Республикаси ўз ҳаво ҳудудини 48 соатга ёпган ҳамда барча ички ва халқаро рейсларни тўхтатган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.