14.05.2024 16:26

Пентагон майори АҚШ Исроил ҳужумларини қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди

Пентагон майори Харрисон Манн ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида АҚШ Исроилнинг Ғазодаги урушини қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида истеъфога чиқишини эълон қилди.

АҚШнинг Ғазога ҳужумларида Исроилни «шартсиз» қўллаб-қувватлаганига ишора қилган Манн мазкур сиёсат сабабли Ғазода ўн минглаб бегуноҳ фаластинликларнинг ўлдирилишидан норозилигини билдирди.

Манннинг сўзларига кўра, разведкада ишлаётганида атрофидаги ҳамкасблари Исроилни қўллаб-қувватлагани учун ўзини “муқобил коинотда яшаётгандек ҳис қилган”. Майорнинг қўшимча қилишича, "бу сўзсиз қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уруш кучайишини рағбатлантиради".

АҚШ армиясида 13 йил хизмат қилган, Яқин Шарқда разведка бўйича таҳлилчи бўлиб ишлаган Манн яҳудийларнинг Европа меросидан иқтибос келтирди. 

"Ўтган ойлар бизга Фаластин воқеалари тасвирланган энг даҳшатли ва юракни эзувчи тасвирлар тақдим этилди ва мен бу тасвирларни эътиборсиз қолдира олмадим. Бу менда ақл бовар қилмайдиган айбдорлик ҳиссини пайдо қилди", - деди Манн ўз постида.

Аввалроқ, 25 ёшли АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари зобити Аарон Бушнелл 24 февраль куни Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида “Мен энди геноцид жиноятида иштирок этмайман”, деб эълон қилиб, бошига бензин сепиб, ўзига ўт қўйган эди. Ҳарбий кийим кийган Бушнелл “Фаластинга озодлик” шиорини айтиб ҳайқирган.

Байден маъмуриятининг Ғазо сиёсати билан боғлиқ ҳолда АҚШга қурол-яроғ етказиб беришни назорат қилган собиқ Давлат департаменти директори Жош Пол ва Давлат департаментида икки йиллик ташқи ишлар ходими Аннеле Шелин ҳам истеъфога чиқишларини ошкора эълон қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.