31.07.2024 15:13
ОАВ: Исроил учинчи давлат ёрдами билан ҲАМАС раҳбарини ўлдирди
Ливан матбуотининг ёзишича, Исроил ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ўлдиришда учинчи давлат ёрдамидан фойдаланганини ёзмоқда. Маълумотларга кўра, учинчи давлат ҳудудидан бошқарилувчи снаряд учирилган.
Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҲАМАС етакчиси Теҳрон шимолидаги манзилига келиб тушган “бошқариладиган снаряд” портлашидан ҳалок бўлган.
Саудиянинг Al Hadath телеканали Исмоил Ҳания Эрон инқилоб гвардиясининг махсус қўриқланадиган қароргоҳларидан бирида бўлганини таъкидлади.
Эрон агентликларининг хабарларига кўра, Ҳания тунаб қолган бинога ҳужум маҳаллий вақт билан соат 02:00 атрофида уюштирилган. ҲАМАС етакчисидан ташқари, унинг қўриқчилари ҳам ҳалок бўлган.