26.09.2024 17:25

Америкалик ёзувчи Фаластин рамзларини тақиқлаган музей мукофотини олишдан бош тортди

Пулицер мукофоти совриндори, бенгалия-америкалик ёзувчи Жумпа Лаҳири Нью-Йоркдаги Ногучи музейи мукофотини олишдан бош тортди. Бунга музей раҳбарияти аввалроқ Фаластин билан бирдамлик учун оқ-қора рўмол кийган уч ходимни ишдан бўшатгани сабаб бўлди, дея хабар бермоқда Reuters.  

“Жҳумпа Лаҳири кийиниш қоидаларимизга жавобан 2024 йилги Исаму Ногучи мукофотидан бош тортди. Унинг фикрини ҳурмат қиламиз ва сиёсатимиз кимнингдир қарашларига тўғри келиши ёки мос келмаслигини тушунамиз”, — дея изоҳ берди музей маъмурияти.  

Жумпа Лаҳири 2000 йилда "Касалликлар таржимони" китоби учун Пулицер мукофотига сазовор бўлиши ортидан дунё миқёсида шуҳрат қозонди. 

Лаҳирий прозаси бенгал, немис, голланд, француз, италян, испан, португал, румин, поляк, болгар ва рус тилларига таржима қилинган. 

2015 йилда АҚШ президенти Барак Обама томонидан инсоният миллий ордени билан тақдирланган. 

Ўтган йили япон ҳайкалтароши Исаму Ногучи асос солган Нью-Йорк музейи ходимларига сиёсий мансублигини кўрсатувчи ҳар қандай аломатларни тақиқлаган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.