23.11.2024 11:52

НАТОга қарши бўлган канадаликлар машиналарни ёқиб, полиция билан тўқнашди

НАТОга қарши канадаликлар Монреалда машиналарни ёқиб, дўкон ойналарини синдиришди, полиция билан тевалашди. Бу ҳақда Shot Телеграм канали воқеа жойидан олинган кадрларга таяниб хабар берди.

Монреалда НАТО Парламент Ассамблеясининг 70-сессияси бўлиб ўтмоқда. У 22 ноябрь, жума куни бошланган ва 25 ноябрь, душанба кунигача давом этади.

Намойишларда сўл партияларнинг радикал тарафдорлари, шунингдек, ҲАМАС тарафдорлари иштирок этди - Канаданинг энг йирик шаҳарларидан бири зўравонлик тўлқини остида қолди. Намойишлар деярли бошиданоқ намойишчилар кўчаларда тартибсизликлар уюштира бошладилар: дўкон ойналарини синдиришди, маҳаллий аҳоли ва полициянинг машиналарига ўт қўйишди. Полиция, жумладан, кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган ҳолда тартибсизликларни куч билан бостиришга ҳаракат қилди.

Montreal Gazette нашрининг Монреал полицияси вакили Мануэл Кутурега таяниб хабар беришича, камида 3 нафар намойишчи ҳибсга олинган.

Аввалроқ Канада бош вазири Жастин Трюдо Бразилиядаги G20 саммитида иттифоқчиларга Украинани Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қабул қилиш зарурати юзасидан босим ўтказишга ҳаракат қилишини айтган эди. Саммит 18-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтди ва якуний декларацияда Украинанинг альянсга аъзолиги ҳақидаги банд ўрин олмади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.