29.11.2024 18:20

Мухолифат кучлари Ҳалабнинг марказий ҳудудларини эгаллашни бошлади

Асад режимига қарши қуролли мухолиф кучлар Ҳалабнинг марказий ҳудудларига кира бошлади.

Режим кучлари билан уч кун давом этаётган тўқнашувдан сўнг ғарбдан Ҳалаб марказига қараб олға бораётган ҳукуматга қарши қуролли мухолиф гуруҳлар шаҳар четидаги Ҳамдания, Янги Ҳалаб ва Заҳра туманларида режим мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, Ҳалаб марказига кириб борди. 

Гуруҳлар шунингдек, Идлибнинг жануби-шарқида шимол ва жанубдан М4 ва М5 магистраллари кесишган Сарақиб шаҳрини ҳам қамал қилди. 

27 ноябрь куни Ғарбий Ҳалабда Асад режими кучлари билан ҳукуматга қарши қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар бошланди. Уч кундан бери давом этган тўқнашувлар давомида қуролли мухолиф гуруҳлар Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида жами 70 та шаҳар ва шаҳарни назорат остига олди. 10 мингга яқин тинч аҳоли жанглардан қочиш мақсадида Идлибнинг қишлоқ жойларига бошпана топди.

Сурияда фуқаролар уруши 2011 йил бошидан буён давом этмоқда. Можаро демократия тарафдорлари намойиши Асад режими томонидан шафқатсиз бостирилганидан сўнг бошланган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.