16.12.2023 20:05

Моссад раҳбари Европада Қатар бош вазири билан учрашди

Моссад раҳбари Давид Барнеа 15-16 декабрь кунлари Европада Қатар бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди. Учрашувда Ғазода қолган гаровга олинганларни озод қилиш бўйича Ҳамас билан билвосита музокараларни қайта бошлаш муҳокама қилинди, дея хабар берди The Wall Street Jornal Вашингтондаги манбаларига таяниб.

Манбаларнинг қайд этишича, Барнеанинг Қатар бош вазири билан учрашуви узоқ ва мураккаб музокара жараёнининг бошланиши холос. Марказий разведка бошқармаси раҳбари Билл Бернс ва Миср разведка хизмати раҳбари Аббас Камил музокаралар қайта бошлангани ҳақида хабардор қилинган.

Қатар воситачилари ўтган ҳафта Исроил расмийлари билан боғланиб, Ҳамас билан билвосита музокараларни қайта бошлашдан манфаатдор ёки йўқлигини билишган, дея хабар қилди Американинг Axios нашри.

Нашр суҳбатдошларидан бирининг айтишича, келишув аёллар, қариялар, оғир касал ва оғир тан жароҳати олганларни озод этишни ўз ичига олиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.