11.02.2025 16:00

Мисрда Ғазо аҳолисини депортация қилиш бўйича фавқулодда саммит ўтказилади

27 февраль куни Фаластинликларни Ғазо секторидан депортация қилиш бўйича АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифини муҳокама қилиш учун фавқулодда араб саммити ўтказилади.

Гап шундаки, Миср ва Иордания бу режани кескин рад этганди. The Middle East Eye нашрининг хабар беришича, Иордания ўз ҳудудига қочқинларни мажбуран жойлаштириш бошланган тақдирда чегарани ёпишга ва ҳатто Исроилга уруш эълон қилишга тайёр.

Араб давлатлари Ғазо аҳолисини кўчирмасдан, кенг кўламли реконструкция қилишни назарда тутувчи муқобил режа ишлаб чиқмоқда.

Лойиҳа АҚШ ва йирик араб сармоядорларини жалб қилиши мумкин ва инфратузилмани тиклаш Сурия, Ливан, Ироқ, Ливия ва Суданга ҳам тааллуқлидир.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.