31.05.2025 09:42
185

Мигрантлар православ қизларга уйланиб Россияни мусулмонлаштирмоқчи – рус руҳонийси

Россия православ черкови руҳонийси Кирилл Иванов YouTube каналидаги чиқишида муҳожирлар православ қизларни ўз никоҳига олиб, Россияни мусулмонлаштириб юбораётганидан нолиди. 

Унинг иддао қилишича, мигрантлар, айниқса радикаллашганлари бу йўл билан ўз мақсадларига эришяпти.

Руҳонийнинг айтишича, кўплаб рус қизлари мусулмонларга турмушга чиқиб, Ислом динини қабул қилишга мажбур бўляпти.

Иванов яна, гўёки православ қонунларига кўра, бошқа эътиқоддаги, айниқса "Исо пайғамбарни Худо сифатида тан олмайдиганлар билан турмуш қуриш мумкинмаслиги"ни қўшимча қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.