16.11.2024 18:15
160

Малколм Икснинг қизлари ФҚБ ва МРБни оталарини ўлдиришга уринганликда айблашди

Малколм Икснинг уч қизи АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ), Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Нью-Йорк полициясини 1965 йилда оталарининг қотиллигига алоқадорликда айблаб судга берди ва 100 миллион доллар товон пули талаб қилишди. 

Даъвога кўра, давлат идоралари ва полиция бу фитна ҳақида билган ва иштирок этган, бироқ унинг олдини олишга уринмаган.

Х оиласининг айтишича, улар йиллар давомида ноаниқлик ва ҳукумат юқоридаги ташкилотларнинг жиноятдаги ролини яширишидан азият чеккан.

"Ислом миллат" ҳаракатига раҳбарлик қилган Малколм Икс 1965 йил 21 февралда 39 ёшида Нью-Йоркдаги нутқи вақтида уч киши томонидан ўлдирилган. Бир неча ўн йиллар ўтгач, маҳкумларнинг иккитаси оқланди ва уларнинг ҳукмлари «адолатсизлик» деб топилди. 2022 йилда Нью-Йорк уларга 26 миллион доллар товон тўлади, штат эса 10 миллион доллар қўшди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.