Малдив исроил* фуқароларини мамлакатга киритмаслигини маълум қилди
Малдив Республикаси Президенти Муҳаммад Муиззу исроил* фуқароларининг мамлакатга киришини расман тақиқловчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда президент маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, “Иммиграция тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгартиришга биноан, исроил* паспортига эга шахсларнинг Малдив ҳудудига кириши мутлақо тақиқланади.
Президент девони бу ҳужжат ҳукуматнинг Ғазо секторидаги вазиятга нисбатан тутган қатъий позициясини акс эттиришини таъкидлади.
Gazeta.ru’нинг ёзишича, ҳукумат исроил*нинг ҳаракатларини очиқ танқид қилишда ва ушбу давлатни халқаро жавобгарликка тортишга чақиришда давом этишини билдирган.
Мазкур қарорга жавобан исроил* Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Малдив оролларига сафар қилишдан тийилишни тавсия этди.
(исроил* - Бу "Азон Глобал"нинг позициясини ифодалайди)