08.04.2025 18:01
107
Босқинчи исроил Ғазода "ўлим зонаси" яратяпти
исроил армияси Ғазо атрофидаги кенг ҳудудни вайрон қилиб, у ерда яшаган барча аҳолини чиқариб юборди.
The Guardian нашрининг ёзишича, энди бу ҳудуддан ўтган ҳар қандай фаластинлик ўққа тутилади.
Ҳарбийлар 1 кмгача ички ҳудуддаги барча уйларни, боғлар ва бино-иншоотларни йўқ қилмоқда. Бу орқали яқинлашиб бўлмайдиган буфер ҳудуд яратиш кўзланган.
"Breaking the Silence" ташкилоти маълум қилишича, ҳарбийларга уйлар, мактаблар, масжидлар ва ҳатто қабристонларни ҳам текислаш буйруғи берилган. Айрим аскарлар бу ҳаракатларни этник тозалаш деб баҳолаган.
Исроил аскарларининг гувоҳлик беришича, бу ҳудудда "фуқаролар йўқ" деб ҳисобланган ва ҳар қандай одам "террорчи" сифатида ўққа тутилган. Ҳатто аёл ва болаларга нисбатан ҳам ўт очиш буйруғи берилган.
Олдинроқ, босқинчи исроил молия вазири Бецалел Смотрич ҳам Ғазога ҳеч қандай гуманитар ёрдам киритилмаслигини маълум қилганди.