20.12.2023 14:21

Малайзия Исроилга тегишли кемаларнинг ўз портларига киришини тақиқлади

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим «фаластинликларга нисбатан шафқатсизлик» сабабли Исроил байроғи остидаги ва Исроилга тегишли барча кемаларнинг ўз портларига кириши тақиқланганини эълон қилди.

Анвар Иброҳим ёзма баёнотида тақиқ Исроилнинг Фаластинга қарши ҳужумларига жавоб экани ва дарҳол кучга киришини билдирди.

Собиқ ҳукумат қарори билан 2005 йилдан бери Исроилга қарашли фирма ва кемаларнинг портларга киришга рухсат берилганини ифода этган бош вазир ушбу қарорнинг бекор қилинганлигини қайд этди.

“Ушбу санкция Исроилнинг Фаластин халқига қарши давом этаётган қирғин ва шафқатсизликлари, асосий инсонпарварлик тамойилларини менсимайдиган ва халқаро ҳуқуқни бузган ҳаракатларига жавобдир”, - деди Анвар Иброҳим.

Исроилга тегишли ҳамда Исроил байроғи остида сузувчи кемалар билан бирга 2002 йилда кириш рухсатини олган Исроилнинг ZIM юк ширкатига қарашли барча кемаларнинг мамлакат портларига чексиз муддатга кириши тақиқланганини маълум қилган Анвар Иброҳим Исроилга йўл олган кемаларга Малайзия бандаргоҳларида юк ортилиши ҳам тақиқланганини билдирди.

Ҳукумат раҳбари ушбу қарорнинг Малайзия тижорий фаолиятига таъсир қилмаслигини баҳолади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.