20.04.2024 07:15

Колумбия университетида Фаластинни қўллаб-қувватлаган 100 дан ортиқ талаба ҳибсга олинди

Нью-Йорк полиция департаменти (NYPD) зобитлар намойишни тўхтатишдан бош тортганларни ҳибсга олишларини эълон қилганидан сўнг талабалар норозилик билдирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ғазодаги геноцид ва Фаластин ишғолидан фойда кўраётган ширкатларга молиявий сармоя киритилишига қарши тўпланган 100 дан ортиқ талаба полициянинг тарқалиш ҳақидаги талабидан бош тортгани учун ҳибсга олинди (видео). Полиция, шунингдек, намойишчиларнинг чодирларини бузиб ташлади.

Колумбия университети президенти Миноуче Шафик норозилик университет фаолиятига «хавф» эканлигини айтди: "Биз NYPD`дан бу одамларни олиб ташлашда ёрдам беришни сўраймиз".

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган кадрларда ректор талаби билан университет шаҳарчасига келган миршаблар тинч ўтириш кўринишида ўтказилаёдган намойишнинг олдини олгани ва бунга қарши чиққанларни қамоққа олиш билан таҳдид қилганини кўриш мумкин.

Аввалроқ, Колумбия университети 24 март куни “Қаршилик 101” намойишида иштирок этган тўрт нафар талабани интизомий жазога тортиш ҳақида қарор қабул қилган, ушбу намойишлар қатнашчиларини “терроризм тарафдорлари” деб атаган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.